Саудия Арабистони ҳукумати 31 январь, сешанба куни қўшилган қиймат учун солиқ киритилишини тасдиқлади, деб ёзади «Коммерсантъ».
Бу ўтган йили Форс кўрфазида ҳамкорлик бўйича Кенгаш мамлакатлари ўртасида келишилган эди. У келаси йилдан бошлаб маълум товарларга нисбатан қўлланилади, унинг миқдори эса 5 фоизни ташкил этади.
ҚҚСнинг жорий этилиши мамлакат ҳукумати томонидан ўтган йили маъқулланган «Миллий трансформация дастури»га кирган тадбирлардан биридир. Унинг асосий вазифалари нефть нархи пасайиши шароитида Саудия иқтисодиётини диверсификациялаш ва унинг даромадларини кўпайтиришдан иборат.
Шу вақтгача Саудия Арабистони иқтисодиёти нефть савдосига мослашган эди — қора олтин экспорти ҳиссасига давлат даромадларининг 73 фоизи тўғри келарди. Аммо 2014 йил кузида ёқилғи бозорида нефть нархининг пасайиши шунга олиб келдики, ўтган йил якунларига кўра, мамлакат бюджети тақчиллиги рекорд даражадаги 97 миллиард долларга тенг бўлди.
Изоҳ (0)