Air France авиакомпанияси ходимлари келиб чиқиши Сомалидан бўлган Канада фуқаросидан Торонто — Париж рейси бортини тарк этишини сўради. Бунга самолёт парвоз йўналиши ҳаво ҳудудидан ўтадиган Америка Қўшма Штатларида сомалиликларга кириш ман этилгани сабаб бўлди, деб хабар беради TJournal.
VICE нашрига кўра, авиакомпаниянинг рейсни тарк этиш ҳақидаги талаби туфайли асли Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига йўл олаётган йўловчи Парижга учиш учун 3 кун кутишига тўғри келди.
Air France ходимлари ҳолатга изоҳ беришдан бош тортди ва АҚШ элчихонасига мурожаат этишни тавсия қилди.
Эслатиб ўтамиз, президент Дональд Трампнинг фармонига мувофиқ, АҚШга 7 мамлакат — Ироқ, Cурия, Эрон, Ливия, Судан, Яман ва Сомали фуқаролари кириши тақиқланган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)