Россиянинг Арманистон ҳудудидаги ҳарбий базасида хизмат ўтаётган майорнинг танаси мамлакат пойтахти Ереванда топилди. Бу ҳақда республика полициясидаги манбаларига таянган ҳолда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тана 1 январь куни «Дружба» меҳмонхонасининг хоналаридан бирида топилди. Бу маълумотни Арманистон полицияси расмий вакили Эдгар Жаноян берди.
Воқеа жойига Ереван полицияси бошлиғи ўринбосари полковник Артак Погосян бошчилигидаги тезкор гуруҳ етиб келди. Аниқланишича, марҳум — 45 ёшли Виктор Емельянов Россия фуқароси бўлиб, у шу меҳмонхонада вақтинчалик рўйхатдан ўтган эди. Емельянов Россиянинг Арманистондаги ҳарбий базаси қисмларидан бирида штаб бошлиғи ўринбосари сифатида ишлар эди.
Ўлим сабаблари аниқлаштирилмоқда, суд-тиббий экспертизаси белгиланди.
Изоҳ (0)