ИШИД Истанбулдаги тунги клубда уюштирилган теракт учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Реина тунги клубига ҳужум Янги йил кечасида юз берди. Террорчи клубни қўриқлаётган полициячини автоматдан отиб ташлади ва 700 дан ортиқ киши бўлган бинога кириб, тўпланганларга қарата ўқ узди.
Туркия ИИВ маълумотларига кўра, теракт туфайли 39 киши, жумладан, 16 нафар хорижлик ҳалок бўлди, 69 киши жароҳатланди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президентига Истанбулдаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)