Ироқ пойтахти шарқида жойлашган Садр туманида юз берган портлаш оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ас Сумариа» телеканалига кўра, миналаштирилган автомобиль асосан шиалар истиқомат қилган даҳадаги «55» майдонида портлатилди. Воқеа жойига яқин кўплаб биноларга жиддий зарар етгани билдирилмоқда.
Бошқа манбалардан маълум бўлишича, камида 30 нафар ироқлик портлаш қурбони бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)