Шри-Ланка пойтахти Коломбода янги йилнинг биринчи куни муваффақиятсиз амалга оширилган мушакбозлик туфайли 1000 дан ортиқ киши шикастланиш ва куйиш жароҳатлари олди. Улардан 479 нафари касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда давлат соғлиқни сақлаш хизмати бош директори ўринбосари Анил Ясингх маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Шри-Ланкада пиротехника воситаларини ноўрин қўллаш ва сифатсиз маҳсулотдан фойдаланиш оқибатидаги бахтсиз ҳодисалар сони йилма-йил ортиб бормоқда. Биргина Коломбо миллий касалхонасининг ўзига янги йилнинг биринчи куни жиддий шикастланиш ва куйиш жароҳатлари билан 479 киши етказилди. Бу ўтган йилгига нисбатан деярли икки баробар кўп», — дея таъкидлади мансабдор.
Мамлакат ҳукумати сертификат ва фойдаланиш бўйича қўлланмага эга бўлмаган пиротехника воситаларини сотувдан олиш чораларини кўриши таъкидланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)