Ҳиндистон бир тоннагача оғирликка эга ядро каллагини 4 минг километрга элтишга қодир Agni-4 стратегик ракетасининг муваффақиятли синовини ўтказди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти (DRDO) маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Ташкилотга кўра, парвоз қуюқ туман туфайли бироз кечиктирилди, шундан сўнг Бенгал кўрфазида, Одишья штати соҳили яқинидаги Абдулла Қалам номли полигондан 2 январь, душанба, маҳаллий вақт билан 11:30 да белгиланган тартибда учирилди.
Маълумот учун, ўрта масофага учувчи, «ер-ер» туркумидаги Agni-4 ракетасининг узунлиги 20 метр, оғирлиги 17 тоннага боради. Бу олтинчи бор ўтказилган синов бўлиб, улардан фақат бири муваффақиятсиз якунланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)