Ҳиндистонликлар 2017 йилдан бошлаб муомаладан чиқариладиган банкнотларни алмаштириш учун узундан-узоқ навбатга турди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Ҳозирда кўплаб банкоматлар бўшаб қолди ва кишилар эски пулларни алмаштириб олиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Муомаладан 500 ва минг рупия (7 ва 14 доллар) қийматидаги банкнотлар чиқарилмоқда. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди коррупцияга қарши кураш чоралари доирасида ноябрь бошида тўсатдан мазкур купюралар муомаласини тўхтатишга қарор қилганди.
Бироқ бу қарор мамлакатнинг даромади юқори бўлмаган аҳолиси, шунингдек, нақд пулда олди-сотдига кўникиб қолган чакана сотувчилар учун зарба бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)