АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Эдвард Сноуден президент Барак Обамадан афв сўраган шахслар рўйхатидан ўрин олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Wikileaks сайтига кўплаб махфий маълумотлар етказиб берган ва ҳозирда 35 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган собиқ ҳарбий Брэдли Мэннинг ҳам мазкур рўйхатда эканлиги билдирилмоқда. Аммо экспертлар Обама президентликдан кетишидан аввал уларнинг илтимосини қондиришига шубҳа билан қарамоқда.
«Келгуси ҳафтада Обама афв этилган кўплаб кишилар номини маълум қилади, деб ўйлайман. Бироқ улар орасида бу каби таниқли шахслар бўлиши эҳтимолдан узоқ», — дея таъкидлади Миннеаполисдаги Авлиё Томас университети профессори Маар Ослер.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)