Metro Cash and Carry гипермаркетлар тармоғи Россия ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати («Росселхознадзор») эътирозига сабаб бўлган ўзининг Fine Life савдо белгисига мансуб Олтой асали сотувини тўхтатди. Бу ҳақда компания вакиллари маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Росселхознадзорънинг режадан ташқари текшируви давомида, лаборатория текширувлари натижасида Metro савдо марказларида сотиладиган асал турларидан бирида нитрофуран метаболитлари аниқлангани ҳақида маълумот олинганидан сўнг, компаниямиз мазкур маҳсулотни зудлик билан пештахталардан олди. Шунингдек, муқобил тарзда лаборатория синовлари ўтказилди», — дейилади хабарда.
Компания вакилларига кўра, ўтказилган текширувлар маҳсулот хавфсизлиги ва сифатини, шунингдек, давлат стандартлари ва Божхона иттифоқи техник регламентига тўлиқ мос келишини тасдиқлади.
Шунга қарамай, Metro ушбу асални «Росселхознадзор» билан ҳамкорликда қўшимча қайта текширувлар ўтказилмагунча ҳамда вазият узил-кесил ойдин бўлмагунча сотувга чиқармасликка қарор қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)