Испаниядан Польшага йўл олган йўловчи самолёти бортда портлаш хавфи туфайли Прагадаги Вацлав Гавел номли аэропортда шошилинч қўнишни амалга оширди. Ҳаво кемасида аксарияти Польша фуқароси бўлган 160 нафар йўловчи бор эди, дея хабар беради «ТАСС».
Портловчи қурилмани ҳаракатга келтириш билан таҳдид қилган шахс ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди. Унинг ёнидан Польша фуқароси паспорти топилгани билдирилмоқда.
Ҳозирда самолёт аэропортнинг махсус тураргоҳида бўлиб, полиция томонидан синчиклаб текширилмоқда. Йўловчилар Чехия пойтахти меҳмонхоналарига жойлаштирилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)