21 декабрь куни Қозоғистонда тун шароитида ўқув парвозини амалга ошириш чоғида Су-27 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Қозоғистон мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, учувчи майор А. Исқақов самолётни аҳоли яшовчи пункт остидан олиб чиқиб, катапульта ёрдамида бортни тарк этган. Учувчининг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
Учувчи кундузги ва кечки пайтдаги парвозларининг умумий соати 556 соатга тенглиги маълум қилинди.
Ҳалокат сабаблари ва шароитларини махсус комиссия аниқлаштиради.
Изоҳ (0)