Бразилия жанубида Камбориу курорт шаҳрига мактабни тамомлаганлигини нишонлаш учун кетаётган аргентиналик ўқувчилар автобуси ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат автобус ҳайдовчиси ухлаб қолганлиги сабабли рўй берган. Ҳозирда у ҳибсга олинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)