Петербург—Невел автойўлининг 433-километрида енгил машинанинг юк автомобили билан тўқнашуви туфайли 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия ИИВ Псков вилояти бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Ярим тунда Mazda машинаси ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетди ва Renault юк автомобили билан тўқнашди. Бунинг оқибатида 5 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, 8 киши турли даражада жароҳатланди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, авариянинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)