16 декабрь, жума куни Россия президентининг 11 йиллик танаффусдан кейин Японияга қилинган ташрифи якунланди. Унинг натижаларига кўра, иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди, виза режимини енгиллаштириш ва Курил оролларидаги биргаликдаги хўжалик фаолияти белгилаб олинди, деб ёзади «РБК».
Япония инвестициялари ҳажми 2,54 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ҳудудий муаммонинг ечими ҳақида кўп гапирилди, аммо жамоат учун янги нарса янграмади, дейилади хабарда.
Тинчлик шартномасини тузишга, Япония бош вазири Синдзо Абэ сўзларига кўра, етакчилар беш соат сарфлади. Шартнома мавжуд бўлмаган вазиятни у нормал эмас, деб ҳисоблайди. «Мен ўзимнинг ҳақлигимга ишонаман, Владимир ҳам шундай ҳис қилса керак. Бироқ ўз ҳақлигимизни даъво қилиб ушбу муаммони ҳал эта олмаймиз», — деди Япония бош вазири.
«Ушбу ҳудудлар бўйича тарихий пинг-понгни бас қилиш керак», — дея унинг фикрига қўшилди Владимир Путин.
Россия президенти шартнома тузиш учун мамлакатлар ўртасида ишонч муҳитини яратиш керак, деб ҳисоблайди. Бунга иқтисодий алоқаларнинг чуқурлашуви ўз ҳиссасини қўшиши керак.
Изоҳ (0)