«Курдистон озодлиги қирғийлари» радикал ҳаракати расмий сайтида жойлаштирган баёнотида Истанбулда содир этилган терактлар учун жавобгар эканлигини тан олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Террорчилар уларнинг нишони оддий фуқаролар эмас, балки полициячилар бўлганини билдирди.
Охирги маълумотларга қараганда, портлаш қурбонлари сони 38 кишини ташкил этди. Бундан ташқари, Туркияда миллий мотам эълон қилинди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Қозоғистонга ташрифи бекор қилинди.
Изоҳ (0)