Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қоҳира марказидаги коптлар ибодатхонасида содир этилганга ўхшаш терактлар «Миср жамиятининг мустаҳкам миллий бирдамлигини буза олмайди». Бу ҳақда портлаш жойига келган мамлакат бош вазири Шариф Исмоил маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

«Тинч фуқаролар ва ибодатхоналарга ҳужум барча динлар қоралайдиган гуноҳ қилмиш. У террорчиликнинг дини йўқ эканлигининг яна бир далили», — таъкидлади бош вазир.

Дунёдаги энг йирик ислом университети — Ал-Азҳар уламолари ҳам терактни қоралади.

Маълумот учун, Мисрдаги коптлар қавмининг умумий сони 15 миллион кишини ташкил этади.

Коптлар ибодатхоналари комплексидаги черковлардан бирида ҳаракатга келтирилган портловчи қурилма кучи тротил эквивалентида 8 дан 12 килограммгача бўлгани билдирилмоқда. Гувоҳларнинг таъкидлашича, бомбани ичкарига аёл киши олиб кирган ва аёллар ҳамда болалар учун мўлжалланган ўтирғичлар ёнида қолдирган. У ибодатхонадан чиққанидан сўнг бомба масофадан ҳаракатга келтирилгани тахмин қилинмоқда. Портлаш тўлқини черковдаги барча ойналарни чилпарчин қилди ва бинога жиддий зарар етказди.

Фото: AP

Фото: AP

Охирги маълумотларга кўра, 26 киши теракт қурбони бўлди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Китоб
“Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида
Дунё
Юзга тушган чандиқ, қулдорларга қарши кураш ва театрда отиб кетилган президент — Линкольн. Халқ орасида энг машҳур АҚШ президенти тақдири
Кино
“Ёнарқўнғизлар қабри”, “Юрак шивири”, “Мушукнинг қайтиши”  — Япон режиссёрларининг энг яхши анимелари