Ироқ хавфсизлик кучлари Найнава вилоятида ИШИД террорчи гуруҳининг «нефть вазири»ни йўқ қилди. Бу ҳақда аксилтеррор бошқармаси қўмондони генерал-лейтенант Абдулваҳҳоб ас-Саъдий баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Қўмондоннинг баёнотига кўра, йўқ қилинган террорчининг лақаби Абу Аззам эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)