ОПЕК ва унга аъзо бўлмаган давлатлар учрашуви 10 декабрь куни Австрия пойтахти Венада бўлиб ўтади. Бу ҳақда картель бош котиби Муҳаммад Баркиндога таяниб, Bloomberg маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
Бош котибга кўра, учрашувга ОПЕК аъзоси бўлмаган 14 давлат вакиллари таклиф этилган.
ОПЕК давлатлари 30 ноябрда нефть қазиб олишни суткасига 1,2 миллион баррелга камайтириш ҳақида келишиб олганди. Картелга аъзо бўлмаган давлатлар бу кўрсаткични суткасига 600 минг, Россия эса 300 минг баррелга қисқартириши тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ОПЕК ва унга аъзо бўлмаган давлатлар учрашуви 10 декабрь куни Москвада ўтказилиши билдирилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)