ИШИД жангарилари Ироқ шимолидаги Хавижа шаҳри яқинида мамлакат разведкасининг 35 нафар собиқ ходимини асир олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Киркук вилоятидаги Хавижа шаҳри 2014 йилдан бери жангарилар назоратида. Улар мазкур қўлга олишларни 5 декабрь, душанбага ўтар кечаси амалга оширгани билдирилмоқда.
Куч тизимларидаги манбага кўра, жангарилар собиқ разведкачиларни Хавижа яқинидаги Аз-Зоб тумани томонига қараб ҳаракатланаётган Ироқ қўшинлари билан ҳамкорликда айблаб, қўлга олган ва номаълум тарафга олиб кетган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)