Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби 29 ноябрга ўтар кечаси Колумбияда авиаҳалокатга учраган «Шапекоэнсе» жамоаси яқинларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизматининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.

Фото: Twitter / @360RadioCo

Фото: Twitter / @360RadioCo

«‘Пахтакор’ клуби ‘Шапекоэнсе’ жамосининг ҳалокатга учрашидан чуқур афсусда. Ибодатларимиз жамоа аъзолари ва оилалари билан бирга», – дейилади хабарда.

Аввалроқ Колумбияда бортида 72 йўловчи ҳамда 9 нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт ҳалокатга учрагани, унинг ичида футбол бўйича Бразилия А сериясида ҳаракат қилаётган «Шапекоэнсе» клубининг 27 футболчиси бўлгани хабар қилинганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Колумбиядаги авиаҳалокат оқибатида қурбон бўлганлар сони 75 кишига етди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...