Тошкент шаҳрида шахмат бўйича анъанавий «Олтин куз» рейтинг турнири ўтказилди. Мусобақада 30 дан зиёд шахматчи ғолиблик учун кураш олиб борди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Швейцарча тизимда 9 турдан иборат турнирда пойтахтлик Рустам Саидалиев 7,5 очко билан биринчи ўринни эгаллади. У 9 партиянинг 7 тасида ғалаба қозониб, биттасида дуранг натижани қайд этди.
Пойтахтлик яна бир шахматчи Александр Агишев 7 очко билан иккинчи ўринга, хоразмлик Нилуфар Ёқуббоева 6,5 очко билан учинчи ўринга сазовор бўлди.
Шунингдек, қизлар ўртасида тошкентлик Асал Салимова, 14 ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида Тошкент вилоятидан Самандар Шермуҳаммадов, фахрийлар орасида тошкентлик Шавкат Йўлдошев ғолиб, деб топилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)