Бухоро шаҳридаги 1-оилавий поликлиниканинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Кунига 250 қатновга мўлжалланган поликлиникада беморлар ва шифокорлар учун барча қулайлик яратилган, — деди поликлиника бош шифокори В. Аминов. — Замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган жарроҳлик, лаборатория, муолажа, эмлаш хоналари, ўн ўринли кундузги даволаш бўлими хизматидан аҳоли мамнун».
Инвестиция дастури асосида қарийб 2 миллиард сўм маблағ сарфланган ижтимоий объект «47-кўчма механизациялашган жамланма» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилди.
Изоҳ (0)