29 ноябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Колумбияда бортида 72 йўловчи бўлган самолёт қулади. Бразилияда Колумбиядаги авиаҳалокат қурбонлари хотирасига мотам эълон қилинди.
2. Оқсарой қароргоҳи ёнидан ўтган йўл очилди. Бундан ташқари, Тошкентда Тараққиёт кўчасидан Ҳамид Олимжон майдонига кириш йўли очилди.
3. 41 мингдан ортиқ киши Ўзбекистон Президенти сайлови учун муддатидан олдин овоз берди. Сайловнинг асосий куни — 4 декабрь.
4. Шиддатли инфляция туфайли Венесуэла дўконларида купюралар килолаб қабул қилина бошланди. 2016 йилда Венесуэлада инфляция даражаси 720 фоизни ташкил этди.
5. «Обод» клуби бошлиғи: Миржалол Қосимов биз билан ишласа бошимиз осмонга етади. Маълумот учун, Қосимов ҳозирча ишсиз.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)