Санкт-Петербургнинг «Зенит» футбол клуби матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Циммерман жамоа ҳужумчиси Артём Дзюба ва дарвозабон Юрий Лодигин ўртасида муштлашув бўлганини рад этди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Аввалроқ «Зенит» аъзолари Артём Дзюба ва дарвозабон Юрий Лодигин «Краснодар»га қарши (1:2) Россия чемпионати 15-тур ўйинидан кейин кийиниш хонасида муштлашиб кетгани ҳақида хабар пайдо бўлганди.
«Асоссиз миш-мишлар қаердан пайдо бўлгани номаълум. Ҳеч қандай муштлашув бўлмади ва бўлиши ҳам мумкин эмасди», – деб Циммерман сўзларидан иқтибос келтиради «Спорт-Экспресс».
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)