Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия чемпионати 15-турида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сураётган «Краснодар» жамоаси Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубига қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Одил Аҳмедов учрашувнинг 58-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Ўйиннинг 86-дақиқасида Артём Дзюба ҳисобни очиб, «Зенит»ни олдинга олиб чиққан бўлса, ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқанинг биринчисида Марат Измайлов ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг сўнгги сонияларида Торнике Окриашвили акробатик услубдаги голи билан «Краснодар»га 3 очко тақдим қилди.

Мазкур беллашуcдан сўнг «Зенит» 31 очко билан 2-ўринда қолди. Очколари сонини 27 тага етказиб олган «Краснодар» 3-поғонага кўтарилиб олди.

«Краснодар» – «Зенит» 2:1

Голлар: 86 Дзюба, – 90+1 Измайлов, 90+4 Окриашвили.

«Краснодар»: Синицин, Гранквист, Налдо, Енжейчик, Измайлов, Газинский (Бистров, 83), Торбинский, Каборе, Лаборде (Аҳмедов, 58), Жоаозино (Окриашвили, 63), Смолов.

«Зенит»: Лодигин, Нету, Новоселсев, Кришито, Витсель, Жирков (Чернов, 78), Жулиано, Гарсия, Мак (Маурисио, 88), Кокорин (Кержаков, 84), Дзюба.

Огоҳлантиришлар: Вицел (45), Лаборде (49), Енжейчик (75), Гарсия (80), Измайлов (85), Торбинский (90), Дзюба (90).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Профессионал асарлардан тортиб оддий қўл телефонида олинган суратларгача — фоторассомларнинг ҳисобот кўргазмасига фототашриф
Дунё
Ерни кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди
Дунё
Даниялик сиёсатчи Россиянинг Даниядаги элчихонаси олдида яна Қуръонни ёқиб юборди. Рамзан Қодиров бунга муносабат билдирди