24 ноябрь, пайшанба куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянснинг кенгайишини провокация деб ҳисоблаётган Москва позициясига қўшилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Россияда НАТОнинг Марказий ва Шарқий Европада кенгайишини провокация эканлиги ҳақидаги фикр билдирилишини тушунмайман», — деди у Оксфорд университетидаги маърузасида.Столтенберг ҳар бир мамлакат ўз йўлини ўзи танлашини эслатиб ўтди.
«Бу НАТОнинг кенгайиши эмас, балки Польша, Эстония, Латвия, Литва, Венгриянинг альянсга қўшилиш истагини билдирганлигидир», — дея тушунтириш берди бош котиб.
У на Россия, на бошқа давлатлар қўшни давлатларнинг тақдирини ҳал этиш ҳуқуқига эга эмаслигини таъкидлаб ўтди.
«Россия қўшнилар ўз йўлини ўзи танлаши мумкинлигини қабул қилиши ва тинчланиши керак», — деди Столтенберг.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.