Жанубий Корея прокуратураси мамлакатнинг йирик компаниялари қаторига кирувчи SK ва Lotte офисларида тинтув ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур компаниялар президент Пак Кин Хенинг яқин дугонаси Чхве Сун Силь назорати остидаги икки нотижорат фонди ҳисоб рақамига бизнесда кўмак бериш эвазига йирик миқдорда хайрия маблағи ўтказиб беришда гумон қилинмоқда.
Yonhap агентлигига кўра, офислардаги тинтувлар чоғида терговчилар томонидан қаттиқ дисклар ва ҳужжатлар қўлга киритилган. Уларда солиқдан озод этилган компаниялар фаолиятига оид маълумотлар мавжудлиги билдирилмоқда.
Терговчилар стратегия ва молия вазирлигида ҳам тинтув ўтказди. Охирги бор вазирликда бундан 10 йил аввал тинтув ўтказилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)