Россия ички ишлар вазирлиги 2017 йил бошидан Россия ҳудудига кираётган барча чет элликларни дактилоскопиядан (бармоқ излари ва уларга қараб кишиларнинг шахсини аниқлаш) ўтказмоқчи, деб ёзади Meduza ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Александр Горовойга таяниб.
Бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари, ички ишлар вазири ўринбосари сўзларига кўра, ушбу чорага тушуниш билан муносабатда бўлган.
Хорижликларни мажбурий дактилоскопиядан ўтказишнинг айнан қандай муддатда жорий қилинишига Горовой аниқлик киритмади. Аммо у «биз ушбу ишни осойишта режимда олиб боришимиз керак» дея қўшимча қилди.
Россиянинг амалдаги қонунчилигига кўра, бармоқ излари вақтинчалик яшашга рухсат олган чет элликлардан, шунингдек, қочоқ мақомига даъвогарлик қилаётганлардан олинади. Бундан ташқари, Россиядан депортация қилинадиган ва Россияда ноқонуний яшаётган деб топилган бошқа мамлакатлар фуқаролари мажбурий дактилоскопиядан ўтказилади.
Изоҳ (0)