Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жанубий Кореядаги шов-шувли коррупцион можаронинг асосий иштирокчиси, Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг дугонаси Чхве Сун Силь ўз ҳаракатлари учун мамлакат аҳолисидан узр сўради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Yonhap

Фото: Yonhap

«Жуда ҳам афсусдаман. Кечириб бўлмас иш қилдим», — деди Чхве Сун Силь Сеул прокуратурасидаги сўроқдан чиққанидан сўнг.

Чхве Сун Силь ўз мавқеидан фойдаланган ҳолда йирик компанияларни унга алоқадор икки жамғармага кўп миллионли эҳсонлар қилишга мажбурлаганликда айбланмоқда. Айримлар, ўз навбатида, Пак Кин Хени дугонасининг бу ишларига йўл қўйиб берганликда гумон қилмоқда.

Мазкур можаро доирасида Жанубий Корея президенти 25 октябрь куни узр сўради ва сайлов кампанияси чоғида Чхве Сун Силь унга кўп бора ёрдам берганини, кампанияни қандай олиб бориш бўйича маслаҳатлар бергани, матнлар ёзиш ва жамоатчилик билан алоқалар ишига қўшилганини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, у Пак Кин Хе маъмуриятига Чхве Сун Силь томонидан томонидан тайинлангани тахмин қилинган бир қатор амалдорларни лавозимидан озод қилди. Шунга қарамай, аҳоли орасида президентнинг нуфузи рекорд даражада паст — 14 фоизга тушиб кетгани айтилмоқда.

Хусусан, шанба куни Сеулда 35 минг киши Пак Кин Хе истеъфосини талаб қилиб, кўчаларга чиқди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар