Қуддусдаги Бўш Қабрнинг мармардан ишланган дафн плитасини 450 йил мобайнида илк бор ечиб олган археологлар Масиҳ ложаси шикаст етмаган ҳолда сақланганини аниқлади. Бу ҳақда National Geographic манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Маълум бўлишича, ложа жойлаштирилган ғор деворлари Бўш Қабр ибодатхонасининг дастлабки биноси билан биргаликда XI аср бошларида халифа Ҳаким буйруғига кўра вайрон этилганига қарамай, обида нест-нобудсиз сақланган.
Олимлар 28 октябрь, жума куни кечки пайт ложани ёпиб турувчи плита аввалги жойига ўрнатилгунга қадар қадимий ёдгорликни 60 соат давомида узлуксиз ўрганди. Бу вақт мобайнида олимлар ложани синчиклаб ўрганди ва тасвирга олди, шунингдек, келгусида батафсил ўрганиш учун топилмаларни ҳужжатлаштирди.
Изоҳ (0)