«Манас» аэропортига ўрнатилган бомба ҳақида хабар берган Бишкек фуқароси ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди, деб ёзади «Интерфакс» Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига таяниб.
1986 йилда туғилган эркак 31 октябрь, душанба куни Тошкент вақти билан 15:15 да навбатчи хизматга қўнғироқ қилиб, рафиқаси Москвага хизмат сафарига учиб кетмаслиги учун, гўёки аэропортга ўрнатилган бомба ҳақида хабар қилган. У алкоголь мастлик ҳолатида бўлган.
Қўнғироқ сабабли аэропортдаги барча одамлар эвакуация қилинган, бир нечта рейслар, жумладан, Москвага рейс қолдирилган. Текширув чоғида самолётда ҳам, яқин атрофдаги ҳудудларда ҳам ҳеч қандай портловчи қурилма топилмаган. Аэропорт 31 октябрь куни кечки пайт одатий иш режимига қайтди.
Портловчи қурилма ҳақидаги ёлғон хабар ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)