АҚШ вице-президенти Жозеф Байденнинг кортежидаги автомобиллардан бири Делавер штатининг Уилмингтон шаҳрида аварияга учради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Associated Press агентлигига кўра, Байден бошқа машинада бўлган ва жабрланмаган. Гап кетаётган автомобиль 3 та, жумладан, полиция машинасига урилди. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳатланди ва касалхонага ётқизилди. Унинг ҳаёти хавф остида эмаслиги билдирилмоқда.
АҚШ вице-президенти ёрдамчиларидан ҳеч ким жабрланмади.
Изоҳ (0)