АҚШнинг Техас штатидаги шосседа ҳалокатга учраган мотоциклчи Кевин Дипенброк вафот этишини тахмин қилиб, ўзини видеога туширди ва дўст-яқинлари билан видолашди. Ролик Knoxville News Sentinel YouTube каналига жойланди.
Беш кун ичида 700 минг марта томоша қилинган видеода ерда ётган Дипенброк ўзини телефон камерасида суратга олиб, яқинларидан узр сўрайди ва улар билан видолашади.
Мотоциклчини ҳалокатдан бир кун ўтгач тирик ҳолда топишди. Касалхонада Дипенброкнинг 12 та қовурғаси 17 та жойидан сингани, умуртқа поғонаси кўп жойидан сингани ва ўпкалари шикастлангани аниқланди. Яна бир мотоциклчи, унинг дўсти Филлип Полито ҳалокатда омон қолмади.
Изоҳ (0)