Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг яхши қўшничилик муносабатлари бундан кейинги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг гарови бўлиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов Ўш давлат университетига ташрифи давомида маълум қилди, деб ёзади UzDaily.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Ўқув муассасаси талабалари олдида чиқиш қила туриб, Икромов икки мамлакат халқлари ўртасидаги яхши қўшничилик ва дўстлик муносабатларининг мустаҳкамлигини таъкидлаб ўтди.

У Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг яхши қўшничилик муносабатлари бундан кейинги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг гарови бўлиши кераклигига урғу берди.

Шунингдек, Адҳам Икромов таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирди. У Ўзбекистон университетлари Ўш давлат университетининг чет эллик талабаларни ўқитиш ва ўқув жараёнида электрон шаклдан фойдаланишдаги тажрибасини ўрганишини таъкидлади.

Ўзбекистон делегацияси Ўш давлат университетига ташрифи давомида талабалар билан учрашиб, ўқув корпуси ва тиббиёт клиникасини кўздан кечирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи