• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзЛиДеПнинг ҳудудий ташкилотларидаги Бош вазир қабулхонасига 1,8 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

    Жорий йилнинг 26 сентябридан буён Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг ҳудудий ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси фаолият юритмоқда, деб ёзади ЎзА.

    Фото: Ўзбекистон Либерал-демократик партияси

    Фото: Ўзбекистон Либерал-демократик партияси

    Партиянинг барча ҳудудий ташкилотларидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси юқори тезликдаги интернет, турли алоқа воситалари, компутер ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланган.

    – Изчиллик билан амалга оширилаётган жараённинг биринчи босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатини масъул ходим қабул қилиб, ахборот тизимига киритади. Иккинчи босқичда махсус ишчи гуруҳи ўргангач, тегишли вазирлик, идора ва ҳокимликларга мурожаат қилинмоқда, — дейди ЎзЛиДеПнинг Тошкент вилояти кенгашидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси ҳуқуқшуноси Санжар Эвадиллаев.

    Учинчи босқичда мурожаатлар вазирлик, идора ва ҳокимият органларида қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, кўтарилган масалалар ҳал этилмоқда. Бу ҳақда пм.gov.uz орқали ёки ёзма равишда тасдиқ олинади.

    Тўртинчи босқичда ишчи гуруҳи томонидан икки иш кунида тегишли вазирлик, идора ва ҳокимликларнинг мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш натижалари тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилади. Агарда муаммо юзасидан қониқарсиз қарор қабул қилинган бўлса, ариза Бош прокуратуранинг ахборот тизимига аризаларни кўриб чиқиш бўйича йўналтирилади.

    ЎзЛиДеП қабулхонаси орқали ҳозирга қадар 1,8 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди. Уларнинг 40 фоизи прописка, биопаспорт олиш ва фуқаролик масалаларига тааллуқли. Маълум қисмини содир этилган ўғрилик, фирибгарлик ҳолатлари, шунингдек, тергов ҳаракатларини амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар, ички ишлар органларига ишга кириш ва қайта тиклаш, банклардан сармоя олиш ва шу каби масалалар ташкил этаётир.

    Айни вақтда мурожаатларнинг 1 минг 480 таси кўриб чиқиш жараёнида бўлса, 320 мурожаат юзасидан тушунтириш берилган. Қатор жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўлиқ қаноатлантирилган.

    Мисол учун, Қашқадарё вилояти, Косон туманида яшовчи фуқаро А.Асадовнинг «Қарши Гранд Тоур» масъулияти чекланган жамиятига меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш мақсадида инвентар ва жиҳозлар сотиб олиш учун йирик суммада узоқ муддатли кредит ажратиш масаласидаги қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида яшовчи фуқаро Т.Одиловнинг фермер хўжалигига тегишли ер майдони туман ҳокимлиги томонидан ноқонуний олиб қўйилганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати Тошкент вилояти прокуратураси томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.

    «Тошкент вилояти, Янгийўл туманида яшовчи Ҳикоят Раҳимқулованинг ўғли 1-гуруҳ ногирони бўлиб, хасталикдан азоб чекади. Шифокорлардан фарзандини Ҳиндистонда жарроҳлик амалиёти ўтказиб даволаш мумкинлигини билгач, харажатлар учун керак бўладиган хорижий валютани банкдан олиш ҳаракатига тушди. Ёрдам сўраб қилган мурожаатига ‘Асака’ акциядорлик тижорат банки Тошкент вилояти филиали томонидан амалий ёрдам кўрсатилди», — дейилади ЎзА хабарида.

    26.10.2016, 16:18   Изоҳ (0)   12712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алмазбек Атамбаев ўзбек-қирғиз алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича чоралар учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди

    26.10.2016, 15:32

    Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги делегация дўстлик сафари билан Қирғизистонга келди

    26.10.2016, 15:23

    ТИВда АҚШ элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

    26.10.2016, 15:15

    25 октябрь куни Ўзбекистон бўйича фақат Қамчиқ довонида қор ёғди

    26.10.2016, 15:15

    27 октябрь куни бутун Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда

    26.10.2016, 15:02

    «Kassa.uz» — концертга чиптани интернет орқали сотиб ол!

    26.10.2016, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.