Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Алеппо шаҳридаги гуманитар танаффус яна бир суткага узайтирилади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«РФ Қуролли кучлари олий бош қўмондони Владимир Владимировчи Путиннинг топшириғи билан гуманитар танаффусни яна бир суткага узайтириш қарори қабул қилинди. Алеппода гуманитар танаффуснинг узайтирилиши Сурия Араб Республикаси раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланди», — маълум қилди у.

Алепподаги гуманитар танаффус 18 октябрь маҳаллий вақт билан соат 8:00 да бошланди. Сурия ва Россия авиацияси шаҳардаги нишонларга зарба беришни тўхтатди.

Илгарироқ БМТ Россия яна иккита 11 соатлик гуманитар танаффус ўтказишини маълум қилган эди. Reuters’нинг билдиришича, Сурия армияси сулҳ тартибига пайшанба, жума ва шанба кунлари амал қилиши ҳақида хабар тарқатди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди