Икки нафар америкалик — ҳарбий ва фуқаро Афғонистон пойтахти Кобул яқинида уюштирилган ҳужум чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Шунингдек, АҚШнинг яна икки фуқароси жароҳат олди. Шифокорлар уларнинг ҳолати барқарор эканлигини билдирмоқда.
АҚШ мудофаа вазирлиги вакилига кўра, Кобул четидаги қурол-яроғ етказиладиган Кэмп Морхед базасига ҳужум қилинди. Буни уюштирган шахс базага киришда ўт очган. У кейинчалик ўлдирилди.
Изоҳ (0)