АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон финал дебатлар якуни бўйича CNN респондентларининг 52 фоизи қўллаб-қувватлашига эга бўлди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Унинг рақиби, Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг дебатлардаги иштирокини телетомошабинларнинг 39 фоизи маъқуллади. CNN/ORC сўрови натижалари шундан далолат бермоқда.
Телеканалнинг дебатлар иккинчи раунди якунлари бўйича ўтказган сўровларига нисбатан Трамп ўзининг кўрсаткичларини бирмунча яхшилашга муваффақ бўлди. Ўшанда респондентларнинг 34 фоизи унга, 57 фоизи эса Клинтонга овоз берганди.
Изоҳ (0)