Филиппинда полиция фургони Маниладаги АҚШ элчихонаси атрофида митинг ўтказилаётган чоғда намойишчиларга келиб урилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Намойишчилар етакчиларидан бири Ренато Рейесега кўра, фургон уриб юборганлиги сабабли камида 3 нафар намойишчи талаба касалхонага ётқизилган.
Фаоллар фургон атрофини ўраб олиб, унга таёқлар ёрдамида ҳужум қилгач, машинада намойишчилар томонга бир неча бор ҳамла этилганди. Кейинчалик полициячилар АҚШ элчихонаси биносидаги муассаса номи битилган тахтачага қизил бўёқ ағдарган 23 нафар намойишчини ҳибсга олди.
Изоҳ (0)