Қаршининг «Насаф» клуби сафида тўп сураётган Игорь Голбан билан Москванинг «Динамо» клуби қизиқиб қолган. Бу ҳақда футболчининг агенти Сефер Энвирович «Championat.asia» сайтига маълумот берди.
«Голбан Россия фуқароси. Шу боисдан «Динамо» сафига бориб қўшилишида ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Ҳозир унга Рўзиқул Бердиев катта ишонч билдирган. Шу боисдан Ўзбекистон Кубогининг финали ўтгачгина, якуний қарорга келамиз», — деб айтиб ўтган Сефер Энвирович.
«Насаф»дан олдин Игорь Голбан «Қўқон—1912» клуби сафида ҳам тўп сурганди. Унга қизиқаётган «Динамо» эса ўтган мавсум якунига кўра Россия Премьер-Лигаси билан хайрлашганди.
Изоҳ (0)