«Барселона» собиқ футболчиси Роналдиньо клубнинг дунёдаги элчисига айланади. Бу ҳақда Испаниянинг Mundo Deportivo нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
13 октябрь, пайшанба куни спортчи каталонияликларнинг халқаро саҳнадаги таъсирини ошириш бўйича режаларидаги ўрнини муҳокама этиш учун «Барселона» президенти Хосеп Бартомеу ва клубнинг бошқа раҳбарлари билан учрашди.
Сентябрда «Барселона» Нью-Йоркда ўз офисини очди ва Америка бозорига чиқди. Роналдиньо очилиш маросимида иштирок этди ва бу билан АҚШ аудиториясининг ушбу воқеага эътиборини жалб этди.
Маълумот учун, ҳозирда 36 ёшли Роналдиньо бирор клуб билан шартномага тузмаган ва эркин агент мақомига эга. Олдинроқ у 2017 йилда профессионал фаолиятини якунлашини эълон қилганди.
Изоҳ (0)