Франциянинг собиқ президенти, сентябрь ойида ўпка инфекцияси туфайли госпитализация қилинган Жак Ширак шифохонадан чиқарилди ва энди даволанишни амбулатор режимда давом эттиради. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Собиқ сиёсатчининг куёви Фредерик Сала-Бару у Питьё-Сальпетриер шифохонасини тарк этганини ва эндиликда уйда даволанишини маълум қилди.
83 ёшли Жак Ширак 18 сентябрь куни Париждаги Питьё-Салпетриер шифохонасига ётқизилган эди. Марокашда таътил ўтказган сиёсатчининг ўпкаси яллиғлангани аниқланди.
Изоҳ (0)