Таиланд қироли Пхумипон Адульядет оламдан ўтди. Бу ҳақда, Reuters ахборотига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
1946 йилда тахтга ўтирган Адульядет амалдаги давлат раҳбарлари ва Таиланд тарихидаги барча монархлар орасида энг узоқ ҳукмронлик қилган қирол эди.
10 октябрь куни Адульядет гемодиализдан сўнг беқарор ҳолатда экани ҳақида хабар берилган эди.
Сўнгги бир йил давомида Таиланд қироли Бангкокдаги шифохонада турли касалликлардан даволанган эди. Сўнгги бор у 11 январь куни, Бангкокдаги саройига ташриф вақтида омма олдида чиқиш қилган эди.
Изоҳ (0)