Россиянинг Омск шаҳрида яшовчи аёл қўлида ўғли билан 9-қаватдаги квартираси деразасидан ўзини пастга ташлади ва иккови ҳам ҳалок бўлди. 8 ёшли болакай фожиа чоғи ухлаётган бўлган. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Тергов қўмитасининг Омск вилояти бошқармаси матбуот хизматига кўра, аёл ота-онаси билан яшаган ва эри билан ажралиш жараёнида эди. У ўз қарорини шахсий муаммолар билан изоҳлаган мактуб қолдирган.
Ҳодиса юзасидан «Вояга етмаган болани ўлдириш» моддаси бўйича жиноий иш очилди. Воқеа тафсилотларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)