НАТОнинг радиолокация жосуслиги билан шуғулланувчи AWACS E-3А самолёти Эстония мудофаа кучларининг Эмаридаги авиабазасига келтирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«AWACS самолётларининг Болтиқ денгизи минтақасидаги мунтазам парвозлари альянс томонидан Европада хавфсизлик бўйича шароитлар ўзгаришига жавобан 2014 йилда ишга туширилган йирик дастурнинг бир қисми ҳисобланади», — дея таъкидлади Эстония ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, полковник Яак Тариэн.
Тариэн E-3А самолётларининг Эстония, Латвия ва Литва ҳаво зарбаларидан ҳимоя тизимлари билан ҳамкорликдаги режали парвозларини НАТО ҳаво ва ракета мудофааси тизимининг муҳим қисми, шунингдек, «Болтиқ давлатлари ҳаво ҳудуди мустақиллигининг кафолати» деб атади.
Изоҳ (0)