Туркиядаги ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси аъзоси Курдистон ишчи партияси жангарилари томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Anadolu агентлигининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига кўра, қотиллик Диёрбакир вилоятининг Дажла туманида рўй берди. Жангарилар партиянинг туман бўлими раҳбари Дерян Актертуга қарата унинг офисида ўт очди.
Жиноятчиларни қидириш ва текширув бошлангани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)