Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида армия колоннасига террорчилар гуруҳи уюштирган ҳужум туфайли ҳарбий хизматчи ва 8 нафар фуқаро жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
NDTV телеканалига кўра, теракт Шопиан шаҳрида содир этилган. Террорчилар армия колоннасига гранаталар улоқтирди, бироқ ҳарбий хизматчилар орасида фақат бир киши жароҳат олди. Яраланганларнинг аксарияти тасодифий ўткинчилардир.
Бу жангариларнинг Кашмирда икки кун мобайнидаги иккинчи ҳамласи: олдинроқ экстремистлар штат пойтахти Сринагардан 15 километр узоқликдаги тадбиркорликни ривожлантириш институтига ҳужум қилганди. Жангариларнинг полиция билан отишмасида бир неча киши жабрланди.
Полиция террорчиларни қўлга олиш юзасидан операция ўтказмоқда.
Изоҳ (0)