КХДР разведкасидаги юқори мансабли амалдор ўтган йили Жанубий Кореядан бошпана топган, деб ёзади «ТАСС» Yonhap агентлигига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, қочоқ Давлат хавфсизлиги вазирлигида ишлаган, аммо унинг исм-шарифи ошкор этилмаяпти.
11 октябрь, сешанба куни Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе Корея Республикасида бошпанага эга бўлган КХДРлик қочоқлар «халқларнинг бирлашуви учун синов полигони»га айланиши ҳақида фикр билдирди.
Расмий статистикага кўра, жорий йилнинг январидан сентябригача Корея Республикасига 900 нафар Шимолий Корея фуқароси қочиб ўтган, бу ўтган йилнинг шу давридан 15 фоизга кўп демакдир.
Изоҳ (0)