Трэвел-блогер ва ахборот хавфсизлиги муҳандиси Анил Полат дунёдаги барча аэропортларнинг Wi-Fi тармоқлари пароллари кўрсатилган интерактив харита яратди. Бу ҳақда «Fishki.net» хабар бермоқда.
У ўз сайти ташрифчиларидан лойиҳада иштирок этишни ҳамда ўзларига маълум тармоқлар ҳақида маълумотлар юборишни сўради. Яқинда харита телефон дастури шаклида ҳам чиқарилди. Блогер Twitter орқали ушбу дастур учун кўплаб миннатдорликлар олмоқда, деб таъкидланади хабарномада.
Фойдаланувчи конкрет аэропортни танлаб, у ердаги тармоқларнинг пароллари ҳақида маълумот олиши мумкин. Бундан ташқари, тармоқ қайси ҳудудларда яхшироқ ушлаши, бир неча тармоқнинг қай бири яхшироқ ишлаши ҳақида қўшимча маълумот ҳам келтирилади.
Ҳозирча харитада Ўрта Осиё аэропортлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Изоҳ (0)